Москва Россияда карантин эълон қилишга мухолифат қилмоқда
Россия ахборот-коммуникация маркази ушбу ўлкада карантинни кучайтириш учун давлатнинг тамоюли борлигини рад этди.
Спутник ахборот агентлиги тарқатган хабарга кўра, Россиянинг ахборот-коммуникация маркази якшанба куни мамлакатда карантин қоидаларини янада кучайтириш учун давлатнинг тамоюли борлиги ҳақидаги хабарларни рад этди.
Огоҳ бир манба Россияда карантинни кучайтириш учун қатъий сайъ-ҳаракат олиб боришга Россия расмийларининг тамоюллари борлиги ҳақида давлат манбалари томонидан нашр этилган хабарлар нотўғри,- деб эълон қилди.
Бугун Россия давлатидаги бир манба иддао қилдиким, Россия расмийлари карантинни кучайтиришни мақсад қилишган ва коронавирусга чалинган беморлар билан алоқада бўлган шахсларни синовдан ўтказиш ва уларни ажратиш учун жиддий сайъ-ҳаракатни амалга оширишмоқчи бўлишмоқда.
Россия коронавирус эпидемияси бошланиши биланоқ биринчилардан бўлиб, Хитой билан чегарларини ёпган ва ўз халқидан эҳтиёт бўлишни сўраган мамлакатдир.
Янги маълумотларга кўра, 2020 йил 22 март кунигача Россияда коронавирусни юқтириб олганларнинг сони 376 нафарга етган ва бир киши ҳалок бўлган.