Ҳар 13 дақиқада бир нафар британиялик коронавирус қурбонига айланмоқда
март 27, 2020 14:14 Asia/Tashkent
Британияда коронавирус қурбонлари сони кӯпайиб бормоқда.
ОАВнинг хабарига кӯра кейинги 24 соат давомида Британияда коронавирус қурбонларининг сони 600 нафарга яқинлашди. Бу эса ҳар 13 дақиқада бир британиялик ҳалок бӯлмоқда дегани.
Бугунги кунда мамлакат касалхоналарида коронавирусга чалинган 4300 бемор даволанмоқда. Ҳукуматнинг қарори билан қатъий карантин чоралари жорий қилинган.
Давлат қарорига кӯра одамлар фақат энг зарур юмушларини бажариш учунгина кӯчага чиқа олишади.
Британияда коронавирусга чалинганларнинг умумий сони 11658 нафардир.
Ёрлиқ