Бугундан бошлаб Москвада ўз-ўзини изоляция қилиш режими кучга кирди
Москва шаҳар ҳокими коронавирусни тез суръат билан тарқалиши ортидан бугун 30 март кунидан бошлаб Россия пойтхати аҳолиси ўз уйидан чиқиши мумкин эмас деб эълон этди.
ИРНА тарқатган хабарга кўра, Москва шаҳар ҳокими Сергей Собянин бугундан бошлаб Москвада ўз-ўзини изоляция қилиш режими кучга кирганини эълон қилди.
У ўз сўзларида фақат шошилинч тиббий ёрдам керак бўлганда уйдан чиқиш мумкин. Энг яқин озиқ-овқат дўкони, аптека ва ахлат ташлаш учун ва уйидан 100 метр масофагача итларни айлантириб келиш учун уйидан чиқиш мумкин. ИШ юзасидан уйидан чиқишга рухат берилган фуқаролар учун яқин орада пойтахт ҳукумати махсус рухсатномалар жорий қилади.
Москва шаҳар ҳокими коронавирус тарқалиши туфайли ишсиз қолганларга 19,5 имнг рубль -250 доллар тўланишини маълум этди.
Ўтган бир сутка ичида Россияда яна 270 киши коронавирусга чалинди ва мамлакатда бу инфекцияга мубтало бўлганлар сони 1 минг 534 кишига етди ва улардан 8 нафари вафот этган.