Туркия коронавирусга қарши вакцинани муваффақиятли синовдан ўтказди
https://parstoday.ir/uz/news/world-i51417-Туркия_коронавирусга_қарши_вакцинани_муваффақиятли_синовдан_ўтказди
Ҳожеттепа университети тиббиёт факультети профессори Атеш Кара Туркияда коронавирусга қарши вакцина жониворларда муваффақиятли синовдан ўтказилганини маълум қилди, деб хабар бермоқда Sabah нашри.
(last modified 2020-04-06T08:46:53+00:00 )
апрел 06, 2020 13:42 Asia/Tashkent
  • Туркия коронавирусга қарши вакцинани муваффақиятли синовдан ўтказди

Ҳожеттепа университети тиббиёт факультети профессори Атеш Кара Туркияда коронавирусга қарши вакцина жониворларда муваффақиятли синовдан ўтказилганини маълум қилди, деб хабар бермоқда Sabah нашри.

«Яхши янгилик. Жониворларга лейкопластирда микроигна ёрдамида юборилган коронавирусга қарши вакцина антитанача ишлаб чиқариш кўринишида иммун жавоб берди. Энди одамларни ҳимоя қила олишини текшириб кўриш вақти келди», — деб ёзади Кара «Twitter» саҳифасида.