Путин: Россияда меҳнат мигрантлари ишга рухсатномасиз ҳам қабул қилинади
Владимир Путин коронавирус пандемияси даврида Россиядаги чет элликлар ёки фуқаролиги бўлмаган шахслар, хусусан меҳнат мигрантларига истисно ва имтиёзлар берувчи янги қарорни имзолади.
Спутник сайтига кўра, Кремль расмий сайтида эълон қилинган ҳужжатга кўра, чет эл фуқаролари ёки фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг мамлакатдан ихтиёрий чиқиб кетиш, депортация қилиш муддатларини жорий йилнинг 15 июнига қадар узайтириш кўзда тутилган.
Шунингдек, чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг Россия Федерациясида вақтинча бўлиш, вақтинча ёки доимий яшаш, яшаш жойида рўйхатда турган муддатларининг юқорида кўрсатилган вақт давомида тугаши кўзда тутилган бўлса, ушбу муддатлар тугатилмайди.
Юқорида белгиланган вақт давомида амал қилиш муддати тугайдиган вақтинча яшаш учун рухсатнома, яшаш гувоҳномаси, амал қилиш муддати кўрсатилган миграцион карта, ишлаш учун рухсатнома, патент, чет эл ишчиларини жалб қилиш ва улардан фойдаланиш учун рухсатнома каби ҳужжатлар муддати тўхтатилмайди.
Шунингдек, мазкур қарорга мувофиқ иш берувчиларга короновирус тарқалиши муносабати билан мамлакатда жорий этилган чекловлар ва санитария-эпидемиологик талабларни таъминлашга қаратилган бошқа чораларнинг бажарилиши шарти билан чет эл фуқароларини патентга эга бўлмаган тақдирда ҳам ишга жалб қилишга рухсат берилган.