Россиянинг ФСБ ташкилоти навбатдаги терактни олдини олишга муваффақ бўлди
https://parstoday.ir/uz/news/world-i51955
Россия федерал хавфсизлик хизмати /ФСБ/ мамлакатнинг 4 -чи энг катта шаҳри -Екатеренбургда террорчилик ҳужумни олдини олиб 3 нафар қуролланган шахсни қўлга олганини маълум қилди.
(last modified 2020-05-01T08:59:21+00:00 )
апрел 30, 2020 15:00 Asia/Tashkent
  • Россиянинг ФСБ ташкилоти навбатдаги терактни олдини олишга муваффақ бўлди

Россия федерал хавфсизлик хизмати /ФСБ/ мамлакатнинг 4 -чи энг катта шаҳри -Екатеренбургда террорчилик ҳужумни олдини олиб 3 нафар қуролланган шахсни қўлга олганини маълум қилди.

Спутник сайтининг хабар қилишича, бугун Россиянинг терроризма қарши миллий қўмитаси тарқатган баёниясида,  бу амалиёт жараёнида, кўп миқдордаги қурол- яроқ ва ҳарбий тажҳизотлар кашф этилиб мусодара қилинди деб эълон қилди.

Екатеренбург масъуллари шунингдек,  бугун 30 апрель куни маҳаллий вақт билан 22:30 соатида бошлаб терроризмга қарши кураш амалиёти қоидаларини жорий этилишини маълум этдилар.

Россия масъуллари қўлга олинган террорчиларнинг шахсияти ва қайси давлат фуқаролари эканлигига ишора этмаган.