Россия армиясида коронавирус билан касалланиш ҳолати 3 мингдан ошди
(last modified Sun, 17 May 2020 07:47:57 GMT )
май 17, 2020 12:47 Asia/Tashkent
  • Россия армиясида коронавирус билан касалланиш ҳолати 3 мингдан ошди

Ҳозирга қадар 3 минг 300 нафар россиялик ҳарбийларда коронавирус инфекцияси аниқланган.

Эроннинг Хабарнигорони Жавон сайтининг хабар қилишича, Россия Мудофаа вазирлиги мамлакат ҳарбийлари орасида  яна 1 минг 600  та янги ҳолатни қайд этилиши билан коронавирусга чалинган аскарлар сони 3 минг 300 нафарга етганини эълон қилди.

Россия Мудофаа вазирлиги эълонига асосан,  бир гуруҳ ҳарбий талабалар, вазирликдаги ноҳарбий шахслар ва ишчилар топширган тестлари ҳам ижобий бўлиб чиққан.

Эслатиб ўтамиз, ҳозирга қадар Россияда коронавирусга мубтало бўлганлар сони 272 минг 43 нафарни ташкил этиб улардан 2 минг 537 нафари вафот этган.

Ёрлиқ