Россияда бир сутка ичида 8863 кишида коронавирус аниқланди
(last modified Tue, 02 Jun 2020 11:19:40 GMT )
июн 02, 2020 16:19 Asia/Tashkent
  • Россияда бир сутка ичида 8863 кишида коронавирус аниқланди

Ўтган 24 соат ичида Россияда янги 8 минг 863 ҳолатни аниқланиши билан мамалакатда коронавирусга чалинганлар сони 423 минг 741 кишига етди.

Россия давлати  мамлакатда коронавирусдан вафот этганлар сонини 5 минг 37 нафар деб эълон қилган. Шунингдек ўтган 24 соат ичида мамлактатда коронавирусдан янги 182 ўлим ҳолати қайд этилган.
Айни пайтда Россия  коронавирус билан касалланганлар бўйича АҚШ ва Бразилиядан кейин уччинчи ўриндадир.

Эслатиб ўтамиз, ҳозиргача дунёда коронавирусга мубтало бўлганлар сони 6 миллион 388 мингга етган,  улардан 377  минг нафари вафот этган. Шунингдек 3 миллионга нафари соғайган.

  •  

Ёрлиқ