Москва давлати: АҚШ ТИВ Россисяга қарши ҳатти -ҳаракатини давом эттирмоқда
Россия хавфсизлик кенгаши котиби АҚШ ТИВ-ини ўз мамлакатига қарши вайронкор ҳаракатларнинг координатори дебатади.
Бугун Россия хавфсизлик кенгаши котиби Николай Патрушев, Россиянинг сиёсий ижтимоий позициясига зарба бериш учун Ғарб давлатларининг ҳатти -ҳаракатлари тўғрисида нутқ сўзлади.
Патрушев ўз сўзларида, АҚШ ва НАТО томонидан Россия хусусида фаолият олиб боришлари учун АҚШ ва Ғарбий Европадаги айрим нодавлат ва Халқаро ташкилотларидан фойдаланишмоқда деб изоҳлади.
Россиянинг ушбу масъули шунингдек Россияда сиёсий фаолият олиб бораётган нодавлат ташкилотлари расмий равишда 2015-2019 йилларга қадар Ғарб спонсорларидан 4 миллиард рубл яъне 58,3 миллион доллар пул олинган деб аниқлик киритди.
Патрушев Россия хавфсизли кенгаши Ғарб давлатларини Россия констициясига ўзгартиришлар киритиш сайловидан олдин мамлакатда вайронкор ҳаракатларини ижро этиш пайида бўлганини исботлайдиган маълумотларга эга бўлган деб эълон этди.