Россияда коронавирусга чалинганлар сони 600 минг нафардан ошиб кетди
(last modified Thu, 25 Jun 2020 08:41:26 GMT )
июн 25, 2020 13:41 Asia/Tashkent
  • Россияда коронавирусга чалинганлар сони 600 минг нафардан ошиб кетди

Россиядаги коронавиурсга қарши кураш штаби мамлакатда коронавирусга топширган тести мусбат натижа берган фуқаролар сонини 606 минг 881 кишига етганини маълум этди.

ИРНАнинг хабар беришича, Россиядаги коронавирусга қарши кураш штаби шунингдек ҳозиргача  мамлакатда 17 миллион 800 мингдан ортиқ фуқаролар коронавирусга тест топширганини эълон қилган.

Россиянинг ушбу штаби ҳисоботига биноан, ўтган бир сутка ичида  мамлакатда 7 минг 176 нафарда коронавирус аниқланган.

Бу муддат ичида шунингдек 154 киши коронавирус инфекцияси асоратлари оқибатида вафот этган.

Шу ҳолда Россиядаги коронавирусга қарши кураш штаби ўтган бир суткада 12 минг 393 нафарни коронавиурсдан соғайганини қўшимча қилди.

Коронавиурс пандемиясини бошланишиданг бери,  Россияда 368 минг 822 киши коронавирусдан соғайиб касалхоналардан жавьб берилган.

 

Ёрлиқ