Россия президенти: Олдинги конституция кечикиб амал қиладиган мина эди
Россия президенти Совет Иттифоқи давридаги конституцияни кечикиб амал қиладиган мина деб билиб, асосий қонунга ўзгартиш киритиш уша даврдаги аччиқ тажрибанинг такрорланишининг олдини олиш эди,-деб таъкидлади.
Владимир Путин якшанба куни Россия давлат телевидениясининг биринчи каналида Совет Иттифоқининг парчаланишига ишора этиб, бир гуруҳга ўз манфаатларини ва коммунистларнинг манфаатларини миллат тақдири устун этиб қуйишга имкон берадиган қонунлар, кечикиб амал қиладиган минага ўхшайди. Шунинг учун бундай тажриба такрорланишига йўл қуймаслигимиз даркор,-деб изҳор этди.
Владимир Путин коммунистик партиянинг Совет Конституциясига бўлган эксклюзив ҳуқуқи аслида кейин барчалар тасирини кўрган кечикиб амал қиладиган минага ўхшарди,-деб қўшимча қилди.
Путин 1917 йилги Конституцияда коммунистик партия давлат системасининг асосий ядроси ҳисобланарди. Бинобарин ушбу партиядан чиқиш учун ҳеч кимга рухсат берилмасди ва коммунистлар амалда ҳамма нарсани назорат қилишарди,-деб эслатиб ўтди.
Владимир Путин Совет Конституциясида бундай аслнинг мавжудлиги сабабли коммунистлар миллат манфаатига кўра, ўз гуруҳининг манфаатлари ва тақдирини устун қуйишди,-деб изоҳ берди.
Россия Конституциясига ўзгариш киритиш референдуми чоршанба куни охирга етди ва ушбу мамлакатнинг марказий сайлов комиссиясининг эълонига кўра, халқнинг 70 фоизи бу референдумга ижобий овоз беришди. Россия халқининг янги Конституцияга овоз беришлари билан парламент ваколати кенгайди ҳамда Путин президентлик сайловида қатнашиб, 2036 йилгача қудрат бошига қолиши мумкин.