"Очиқ осмон" шартномаси ҳақида Вашингтон ва Москва ўртасидаги ихтилофлар давом этмоқда
Россия ташқи ишлар вазирининг ўринбосари Москва ва Вашингтон "Очиқ осмон" келишувида ўз позицияларини яқинлаштира олмайди,-деб айтди.
Эрон телерадио компаниясининг тарқатган хабарига кўра, Россия ташқи ишлар вазирининг ўринбосари Александр Грушко Москва Американинг "Очиқ осмон" келишуви ҳақида берган огоҳлантиришларини қабул қилмайди,-деб таъкидлади.
Россия ташқи ишлар вазири Сергей Рябков ҳам ўтган шанба куни Американинг "Очиқ осмон" келишувидан чиқишга қабул қилган қарори албатта унинг бекор қилиниши сабабига айланишини баён этиш зимнида, Москва очиқ осмон шартномаси аъзоларининг бўлажак конфренциясида Вашингтон шартномадан чиқиш тўғрисидаги қароридан воз кечиши мумкинлигига ишонмайди,-деб қўшимча қилди.
Америка президенти Дональд Трамп Оқ Уйга келганидан бери бу мамлакатни Американинг зарари ёки камчилиги кўп ёки Американинг хавфсизлик манфаатларига зид каби баҳоналар билан Баржом ядровий келишуви ва Париж об-ҳаво шартномаси каби кўптомонмала келишувлардан чиқарди.
"Очиқ осмон" шартномаси 1992 йил 24 март ойида шартномага аъзо давлатлар ҳудудлари орқали жосуслик самолётларининг учиб ўтишига рухсат бериш тўғрисида 34 мамлакат ўртасида келишилган келишув ҳисобланади. Бу келишув 2002 йил биринчи январ ойидан бошлаб ижрога кирди.