Россияда коронавирусни юқтириб олганларнинг сони 700 минг нафардан ошди
(last modified Thu, 09 Jul 2020 07:49:38 GMT )
июл 09, 2020 12:49 Asia/Tashkent
  • Россияда коронавирусни юқтириб олганларнинг сони 700 минг нафардан ошди

Россияда коронавирус пандемияси билан қарши кураш штаби ушбу мамлакатда коронвирусга чалинганларнинг сони 700 минг нафардан ошди,-деб эълон қилди.

Ирна ахборот агентлиги тарқатган хабарга кўра, Россиянинг коронавирус пандемияси билан қарши кураш штаби чоршанба куни берган маълумотида, ушбу мамлакатда коронавирус билан зарарланганларнинг сони 700 минг 792 нафарга етди ва ўтган 24 соат ичида  6 минг 562 кишида вирус аниқланди,-деб эълон қилди. 

Бу маълумотга кўра, Россияда коронавирус пандемияси бошланган вақтдан бери коронавирусни юқтириб олган 472 минг 511 нафари тузалган ва 10 минг 667 нафари эса вафот этган. 

Бу ҳисобтга кўра, Россияда Новосибирск шаҳрининг илмий-тадқиқот марказида ва Москвада иккита ваксина ишлаб чиқарилган ва бу ваксиналар кўнгилли шахсларда синовдан ўтказилмоқда. 

Россияда коронавирусни даволаш учун иккита дори ҳам ишлаб чиқарилган ундан биттаси шифохоналарга топиширилган. 

Россия давлати екоронавирус пандемияси билан курашиш учун охирги ҳафталар давомида карантин жорий этди.  

 

Ёрлиқ