Белорусия яна Россияни айблади
Кеча Белорусия президенти, бу мамалакатда ҳибсга олинган 33 нафар Россия фуқаросини Белорусияни беқарорлаштиришга уринганликда айблади.
ИРНА тарқатган хабарга кўра, Белорусия президенти Alexander Lukashenko мамлакат хавфсизлик ташкилоти раиси Валерий Вакулчик билан учрашувда, Белорусияда ҳибсга олинган 33 нафар Россия фуқароси мамлакатни беқарорлаштириш учун Москва томонидан юборилган 200 нафардан бир қисмидир деб таъкидлади.
Белорусия Миллий Хавфсизлик кенгаши Россия федарациясининг 33 нафар фуқаросини президентлик сайловлари арафасида террорчилик ҳаракатларини амалга оширишга ва мамлакатни беқарорлаштиришга уринишда айблади.
Пайшанба куни Кремль матбуот котиби Дмитрий Песков Белорусияда теракт уюштиришда айбланиб, ҳибсга олинган Россия фуқароларига қарши даъволарни асоссиз деб айтди. Кремль наттоғи шунингдек Москва давлати ушбу шахсларни ноқонуний ҳаракатларга қўл урганини исботлайдиган бирор маълумотга эга эмас дея қўшимча қилди.
Россия ташқи хавфсизлик ташкилоти раиси Белорусда рус фуқароларини ҳибсга олиш масаласини ҳал қилишга умид қилди.
Россиянинг ташқи хавфсизлик ташкилоти раиси Сергей Наришкин Белоруссияда рус фуқароларини қўлга олинганига кўрсатган аксиаламалида, бу масалани зудлик билан ҳал этилишини умид қилганини маълум этди.
Росия ташқи разветка ташкилоти раиси шунингдек, бу масалани ҳал этилиши Белоруссия ва Россия ўртасидаги дўстона муносабатларини мустаҳкамлаш учун муҳимдир деб изоҳлади.
Белорус сайловолди кампанияси амалдаги президенти Александр Лукашенконинг асосий рақибларидан бири Виктор Бабарикога пул ювишда ва бошқа жиноятларда айбланганидан кейин кескинлашди.
Лукашенконинг рақибларидан бошқа бири Валерий Цепкало ҳам ўтган ҳафта Россияга қочиб ҳибсга олиниши мумкинлигини айтди.