Москва: Эронга қарши санкцияларни қайта тикланиши маъносиздир
Россия ТИВ-и Вашингтон давлатининг Эронга қарши сиёсатларини қоралаб, Эронга қарши санкцияларни қайта тикланишини бемаъни ва мантиқсиздир деб баҳолади.
Бугун Россия Ташқи ишлар вазирлиги АҚШ Халқаро ядровий келишувдан чиққанидан кейин, БМТнинг Эронга қарши санкцияларини қайтарилишини талаб қилиш учун ҳеч қандай қонуний ва сиёсий ҳуқуқга эга эмас деб изоҳлади.
Москва шунингдек АҚШ давлати котиби Майк Помпеонинг Россия ва Хитой давлатлари Эрон билан ҳамкорликларининнг жиддий оқибатларга сабаб бўлади деган иддаоларини танқид қилди.
Бугун БМТда МОШЕ механизмини фаолларитиришини расман сўрашиши кутилётган АҚШ ТИВ раҳбари Оқ уйдаги собиқ касбдоши сўзларига таяниб, Вашингтон БМТнинг Хавфсизлик кенгаши томонидан бекор этилган Эронга қарши барча санкцияларини тиклай олади деб даъво қилди.
БМТ Хавфсизлик кенгашида Эроннинг қурол эмбаргосини узайтириш тўғрисидаги резолюцияни қабул қилмаганлигидан сўнг, АҚШ келаси ҳафта БМТда Эронга нисбатан барча санкцияларни қайта тикланиши учун саъй ҳаракатлар қилишини маълум этди.
Эронга қурол санкциялари резолюциясини қабул этишда мағлубиятга учраган, АҚШ президенти, Теҳронга қарши санкцияларни қайта тиклашни иддао қилди.