Австриядан россиялик дипломат чиқариб юборилди
(last modified Tue, 25 Aug 2020 07:10:54 GMT )
август 25, 2020 12:10 Asia/Tashkent
  • Австриядан россиялик дипломат чиқариб юборилди

Автсрия давлати Россия дипломатини жосусликда айблаб, "номақбул элемент" сифатида чиқариб юборган.

Австриянинг "Кронен сайтунг" газетасининг хабар қилишича, Вена давлати 1 сентябргача рус дипломатига Австрияни тарк этиши учун муҳлат берган.

Австрияда босиладиган ушбу газета, россиялик дипломат  иқтисодий соҳасида фаолият қиладиган австриялик фуқароси ёрдамида Россия фойдасига жосуслик қилиб келган деб даъво қилди.

Авсриядаги Россия элчиси Вена давлатининг қарорини ассосиз эканлигии таъкидлаб, шу қарордан қаттиқ ғазабланганини маълум этди.

Россия элчихонаси Австрия расмийларининг асоссиз қарорини икки давлат ўртасидаги конструктив алоқаларига зарба етказадиган провакцион ҳаракат эканлигига тўхталиб, Москва давлатни яқин орада тегишли чоралар кўришига ишонамиз деб эълон қилди.

Июнь ойида  Австрия суди мамлакат фуқаролар  бўлган  истеъфодаги полковникни Россия фойдасига жосуслик қилишда айблаб, 3 йилга озодликдан маҳрум этганди.

Бироқ Москва Австрияга ушбу айбловлар учун етарли далилларни тақдим эта олмагани учун эътироз қилган.