Россияда коронавирусга қарши оммавий эмлаш бошланиши мумкин
(last modified Sat, 05 Sep 2020 06:55:00 GMT )
сентябр 05, 2020 11:55 Asia/Tashkent
  • Россияда коронавирусга қарши оммавий эмлаш бошланиши мумкин

Россиянинг юқори мартабали масъуллари мамлакатда ишлаб чиқарилган коронавирусга қарши вакцинани самарали бўлганига ишонч ҳосил қилилинганда, тиббий марказларда эмлаш жараёнинини бошлаши ҳақида хабар тарқатишди.

Эроннинг Хабарнигорони жавон сайтининг хабар қилишича,  кеча коронавирусга қарши федерал ишчи гуруҳи раиси  Москва шаҳар ҳокими Сергей Собянин бир неча кун олдин коронавирусга қарши вакцинадан фойдаланганини маълум этди.

Кеча шунингдек Россия мудофаа вазири Сергей Шойгу ҳам Москвадаги армия касалхонасида коронавирусга қарши вакцина билан эмланди.

Икки ҳафта олдин ҳамда Россияда коронавирусга қарши илк вакцинани ишлаб чиқарилгани ортидан Россия президенти  Владимир Путиннинг қизи ҳам коронавирусга қарши вакцина билан эмланганди. Шифокорларнинг фикрига кўра, унинг аҳволи жуда яхши ва  танасида коронавирусга қарши вакцинанинг салбий таъсирлари ҳам кузтилмаган.

Халқаро статистикага кўра, ҳозирга қадар Россияда коронавирусга чалинганлар сони 1 миллиондан ошган ва улардан 17 минг 649 нафари вафот этган.

 

Ёрлиқ