Ҳиндистон ва Хитой ўртасидаги ҳарбий зиддиятлар давом этмоқда
(last modified Tue, 08 Sep 2020 10:27:27 GMT )
сентябр 08, 2020 15:27 Asia/Tashkent
  • Ҳиндистон ва Хитой ўртасидаги ҳарбий зиддиятлар давом этмоқда

Ҳиндистон кучлари Ладакс чегара ҳудудида "провакацион ҳаракатлари" билан Хитойнинг чегара пунктида огоҳлантирувчи ўқ отишади.

Хитой армиясининг Ғарбий  қўмондонлиги маълумотларига кўра, Ҳиндистон кучлари баҳсли чегарани кесиб ўтганидан кейин Хитойнинг чегара пунктига қарата ўқ узишди. Бу ҳаракатларни Хитой " жиддий ҳарбий провакация" ва ўзаро келишувларини бузиш деб атади. Хитой ҳарбий қўмондонлиги  ҳиндистонлик ҳарбийларни барқарорликни таъминлаш учун орқага қайтишга чақирди.

Ани пайтда ҳиндистонлик ҳарбийлар  бугунги баёнотида, Хитой зиддиятни кучайтириш учун провакацион ҳаракатларни давом эттирмоқда деб иддао қилди.

Ҳиндистон армияси шунингдек  Хитой халқ -озодик армиясини келшувларни бузишда  ва ҳужум машқлар ўтказишда айблади.

Апрел ойи охиридан Ладакс вилояти шарқидаги чегара божхона постида Хитой ва Ҳиндистон ўртасидаги зиддиятлар ўзаро муносабатларини кескинлаштирган.

Томонлар сўнгги 50 йил ичидаги энг оғир ва қаттиқ низоларга гувоҳ бўлишмоқда. 15 июнь куни содир бўлган  тўқнашувларда 20 нафар ҳиндистонлик ҳарбийлар ҳалок бўлганди.

 

Ёрлиқ