Афғонистоннинг Жузжон вилоятида урушлар давом этмоқда
(last modified Mon, 14 Sep 2020 07:27:37 GMT )
сентябр 14, 2020 12:27 Asia/Tashkent
  • Афғонистоннинг Жузжон вилоятида урушлар давом этмоқда

Афғонистон шимолидаги Жузжон вилоятининг Мангжик туманида тўқнашувлар давом этмоқда.

Ово ахборот агентлигининг хабар қилишича, Жузжон губернаторлиги наттоғининг айтишча,  Толибон гуруҳи Мангжик туманида урушни кенгайтириб,  300 оилани мажбуран кўчирган ва уларнинг уй -манзилини ўз марказига айлантиришди.

Абдулмаъруф Озарнинг қўшимча қилшича, Афғонистон армияси ва Толибон жангарилари ўртасида 3 кун давом этган урушда,  бу гуруҳниг 10 нафар аъзолари шу жумладан етакчиларидан бири бўлган Муҳаммад Шоҳ исмли аъзоси ўлдирилган ва яна 7 нафари жароҳатланган.

Бу тўқнашувлар қанча давлат кучларига зарар етказилганига ишора қилинмаган.

Мангжик -Жузжон вилоятидаги энг хавфли шаҳарлардан бири бири бўлиб маршал Абдулрашид Дўстум туғилган жой ҳисобланади ва унига аксарият минтақалари Толибон гуруҳи назоратидадир.

Бошқа хабарларга кўра, Афғонистоннинг Тахор вилоятидаги ўнлаб қишлоқлар толиблар қўлига ўтган.

Кеча Тахор вилоятининг Хожа Баҳоутдин туман халқ ҳаракатлари қўмондони  ҳам Хожа Баҳоутдин ва Янги Қалъа туманларида бир ҳафта давом этган жанглардан сўнг,  бу икки туманнинг 35 қишлоғи ҳам Толибон назорати остига кирганини маълум қилди.

 

Ёрлиқ