сентябр 18, 2020 19:14 Asia/Tashkent
  • Тожикистон президенти Афғонистондаги тинчлик жараёнини қўллаб-қувватлади

Тожикистон Президенти Душанбега ташриф буюрган Афғонистон Ташқи ишлар вазири вазифасини бажарувчи билан учрашувда, , Афғонлараро  тинчлик музокараларини қўллаб-қувватлашини айтди.

Форс ахборот агентлигининг хабар беришича, Имомали Раҳмон жума куни Муҳаммад Ҳаниф Атмар  билан учрашувда: "Афғонистон билан ҳамкорлик қилиш  Тожикистон ташқи сиёсатининг устувор йўналишларидан биридир"- деди.

Тожикистон президенти душанба куни Қатар  пойтахти Доҳа шаҳрида афғонлараро тинчлик музокараларининг бошланишига ишора қилиб, Афғонистон ҳукуматининг мамлакатда хавфсизлик, тинчлик ва   барқарорликни таъминлаш бўйича саъй-ҳаракатларини қўллаб-қувватлашини ва Афғонистондаги вазиятни тинч йўл билан ҳал қилишга ёрдам берадиган ҳар қандай ҳаракатни мамнуният билан кутиб олишини айтди. 

Аввалроқ Тожикистон Ташқи ишлар вазири Сирожиддин Меҳриддин    Афғонистон Ташқи ишлар вазири вазифасини бажарувчи  Муҳаммад Ҳаниф Атмар билан телефон орқали суҳбатда Қатарда толиблар билан Афғонистон тинчлик жараёнини қўллаб-қувватлашини айтиб,  мамлакатда урушнинг тугашига умид билдирган эди.

Ёрлиқ