Афғонистон ҳарбийлари билан тўқнашувда Толибон гуруҳининг 65 аъзоси ўлдирилди
сентябр 25, 2020 18:17 Asia/Tashkent
Афғонистон давлат армияси ва Толибон гутуҳи ўртасида юз берган тўқнашувда бу гуруҳнинг 65 аъзоси йўқ қилинди.
Афғонистон ОАВ-ига таяниб Меҳр ахборот агентлигининг хабар қилишича, Толибон жангарилари Афғонистон шарқидаги Пактико вилоятининг Возихво туманига ҳужум қилишди.
Ҳужумдан сўнг Афғонистон армияси кучлари Толибон жангарилари билан тўқнашдилар ва натижада яна 35 толиб ҳам яраланди.
Тўқнашувларда 3 нафар афғон аскари ҳалок бўлиб 6 нафари яраланди.
Толибон жангарилари ҳужум ва тўқнашувлари шу ҳолдадирки, Афғонистонда уруш ва можарони тўхтатиш учун ҳукумат ва бу гуруҳ ўртасидаги тинчлик музокаралари 12 сентябрь куни Дохада бошланиб илгаргидек давом этмоқда.