Трамп ва рафиқасининг коронавирус тести ижобий чиқди
(last modified Fri, 02 Oct 2020 09:48:19 GMT )
октябр 02, 2020 14:48 Asia/Tashkent
  • Трамп ва рафиқасининг коронавирус тести ижобий чиқди

Америкада сайловолди рақобатлар қизғин ўтаётган бир пайтда мамлакатнинг амалдаги президенти Доналд Трамп ўзи ва рафиқасининг коронавирус учун топширган тести ижобий бўлганидан хабар берди.

Америка президенти Доналд Трамп пайшанба куни кечқурун маҳаллий вақт билан ўзининг Твиттер саҳифасида ўзи ва рафиқасининг коронавирус билан зарарланганини эълон қилиш зимнида, ў ва рафиқаси Милания Трамп карантин ва даволаниш жараёнини бошлаганини эълон қилди.

Трамп Твиттер саҳифасида коронавирус учун топширган тести ижобий чиққани ҳақидаги хабарни эълон қилишдан бир неча соат олдин ёрдамчиларидан бири Hope Hicks Хоп Хикснинг коронавирусга топширган тести ижобий чиққанидан хабар берганди.

Америка президентининг коронавирус бўйича тести шундай бир шароитда ижобий деб эълон қилиндиким, Америка президентлик сайловларини ўтказиш арафасида туриптди.

Бундай вазъиятда сайлов дебатларини ўтказишни бекор қилиш имкони ҳам мавжуд.

Ўозирги кунда Америка коронавирус билан чалинганлар сони бўйича, ҳамда ушбу вирусдан ҳалок бўлганлар нуқтаи назаридан дунё мамлакатлари ўртасида биринчи поғонасида туриптди.

Америка давлати, айниқса  ушбу мамлакатнинг президенти Доналд Трамп Америкада коронавирус пандемиясининг кенг тарқалишида масъулиятсизлик зоҳир этгани сабабли жиддий танқид остига олинмоқда.

Ёрлиқ