Тоғли Қорабоғдаги можаролар хусусидаги сўнгги хабарлар
(last modified Sun, 04 Oct 2020 07:09:40 GMT )
октябр 04, 2020 12:09 Asia/Tashkent
  • Тоғли Қорабоғдаги можаролар хусусидаги сўнгги хабарлар

Озарбойжон республикаси ва Арманистон ўрасидаги Тоғли Қорабоғ баҳсли ҳудуди бўйича зиддиятлар саккинзинчи кунига ўтди.

ИРНА тарқатагн хабарга кўра,  ғолиблик ҳақидаги  сўнги даъволарида Озарбойжон президенти Илҳом Алиев Твиттер саҳифасида Мадагиз қишлоғи Озарбойжон республикаси армияси назоратига ўтганини иддао қилди.

Мадагиз Тоғли Қорабоғ шимолидаги стратегик баландликларга эга турар-жой майдони сифатида бўлиб уни контрол этилиши   Арманистон кучлари назоратида бўлган Озарбойжон республикасининг Оғдара ва Калбажар минтақаларини кузатишга имкон яратиб беради.

Шу ҳолда Кавказ ҳақиқатлари сайти ижтимоий тармоқларда тарқатлиган  видеоларга асосланиб баъзи арманистонлик фуқаролар Озарбойжон республикаси ҳарбийлари ҳужумга учрашишдан қўрқиб  ўз уй- манзилларини ташлаб Арманистон пойтахти- Ереван томон йўл олишмоқда деб маълум этган.

Айни пайтда Озарбойжон президенти Илҳом Алиев Арманистонни  босиб олган ҳудудларини сақлаб қолишига уринишда бйлади.

Озарбойжон президентининг ушбу изҳороти билан бир вақтда, Арманистон давлати  сулҳ ва оташкесим таклифини қабул қилишга тайёрлигини эълон этди, аммо Боку Арманистон қўшинлари Тоғли Қорабоғ минтақасидан тўлиқ чиқиб кетгунча урушни давом эттиришни таъкидлади.фуқарро

 

Ёрлиқ