Туркия ва Россия президентлари Тоғли Қорабоғдаги кескинликлар масаласини муҳокама қилишди
(last modified Thu, 15 Oct 2020 09:51:48 GMT )
октябр 15, 2020 14:51 Asia/Tashkent
  • Туркия ва Россия президентлари  Тоғли Қорабоғдаги кескинликлар масаласини муҳокама қилишди

Туркия президенти Ражаб Тойиб Эрдуған ва Россия президенти Владимир Путин телефон орқали суҳбатларида Озарбойжон респубилкаси ва Арманистон ўртасидаги можаролар юзасидан фикр алмашдилар.

Туркиянинг ТНТ интернет тсайтига кўра,  Туркия президентлик идораси  тарқатган баёнотида, Ражаб Тойиб Эрдуған россиялик ҳамкасби Владимир Путин билан телефон орқали суҳбатларида  Арманистон  армияси Озарбойжон республикаси ҳудудларига ҳужум қилиши билан минтақада янги бўҳрон ва инқирозни келтирб чиқарганини айтганини  маълум этди.

Туркия президенти ўз сўзларида  Арманистон давлати 30 йиллик ишғолини Тоғли Қорабоғда доимий қилишга ҳаракат этаётганини қўшимча қилган.

Бундан ташқраи Туркия ва Россия президентлри  икки томонлама алоқаларни кенгайтииш, Сурия  Ливиядаги ўзгаришлар  тўғрисида ҳам фикр алмашдилар.

Ражаб Тойиб Эрдуған Суриядаги инқирозларни сиёсий йўллар билан ҳал қилиш бўйича ҳаракатларни давом эттириш кераклигини таъкидлади.

Эрдуғаннинг  Сурия бўҳроин хусусидаги баёноти шу ҳолдадирки,  Европа Иттифоқининг Анқарани Сурия шимолидаги  ҳарбийларини чиқаришини талаб этгани Туркия давлат расмийларини ғазаблантирган.

Туркия армияси ҳам терроризмга қарши кураш баҳонасида Суриянинг шимолий қисматларини эгаллаб олган ва бу ҳудудларда туркиялик бир гуруҳ аскарлар ҳанузгача мавжуд.

Аммо Туркияниг Сурияга бостириб кирганини  Сурия халқи , давлати ҳамда халқаро ҳамжамият қаттиқ маҳкум этмоқда.

 

Ёрлиқ