Озарбойжон республикаси ва Арманистон тинч аҳолини нишонга олмаслик тўғрисида келиша олишди
(last modified Sat, 31 Oct 2020 07:58:01 GMT )
октябр 31, 2020 12:58 Asia/Tashkent
  • Озарбойжон республикаси ва Арманистон  тинч аҳолини нишонга олмаслик тўғрисида келиша олишди

Арманистон ва Озарбойжон республикаси Тоғли Қорабоғ масаласида фуқаролар ва турар жойларни нишонга олишдан тийилиш хусусида келиша олишган.

Ассошейтед прессга таяниб, ИРНА тарқатган хабарга кўра, бугун Минск гуруҳи  Женевада Арманистон ва Озарбойжон республикаси ТИВ раҳбарларининг музокаларадан кейин, Минск гуруҳи,  томонлар шунингдек  оташкесимни синаб кўриш механизмларини муҳокама қилиш юзасидан фикр алмашдилар деб эълон қилди.

Баёнотда келтирилишича, томонлар шунингдек фуқаролик марказлар ёки аҳоли яшайдиган минтақаларни нишонга олмаслик  ва ўлдирилган аскарлар жасадларини  ва  асирликка олинганларни алмаштириш тўғрисида келиша олишган.

 Арманистон ва Озарбойжон республикаси кучлари ўртасида ҳарбий тўқнашувлар 27 сенябрь куни бошланди. Халқаро воситачиларнинг аралашуви ва ўт очишни тўхтатиш тўғрисидаги 3 та халқаро келишувга қарамай, можаро бир ойдан бери давом этмоқда.

Боку давлати ўзининг ҳудудий яхлитлигини сақлаш принсипига таяниб, Ереванни босқинчиликни тўхтатишга чақирган ва бошқа томондан Арманистон томони ўз тақдирини ўзи белгиллаш принсипига асосланиб Тоғли Қорабоғ минтақасида арманлар ҳуқуқларини тан олишга чақирмоқда.