Жонс Ҳопкинз: АҚШда коронавирус билан касалланганлар сони 9,2 миллиондан ошди
(last modified Mon, 02 Nov 2020 07:35:44 GMT )
ноябр 02, 2020 12:35 Asia/Tashkent
  • АҚШда 9,2 миллион киши коронавирусга мубтало бўлган
    АҚШда 9,2 миллион киши коронавирусга мубтало бўлган

Jons Xopkins универсиетининг сўнгги статистик маълумотларига биноан, АҚШда сўнггги 24 соат ичида коронавирусга мубтало бўлган яна 78 минг янги ҳолатни қайд этилиши билан бу мамлакатда жами беморлар сони 9,2 миллион кишидан ошган.

Жонс Ҳопкинз университетининг статистик маълумотлар шунингдек  ўтган бир суткада АҚШда яна 465 кишини коронавирусдан ҳалок бўлиши билан мамлакатда бу вирус қурбонлари сони 230 967 кишини ташкил қилган.

Айни пайтда, АҚШ миллий аллергия ва юқумли касалликлар институти раҳбари мамлакатда коронавирус билан оғлиқ вазият тобора оғирлашаётганини маълум  этди.

Бугун АҚШ миллий аллергия ва юқумли касалликлар институти раҳбари Энтони Фаучи мамлакат президенти Дональд Трампнинг даъволарига зид равишда АҚШдаги коронавирус вазияти хавотирланарлидир деб изоҳлади.

Фаучи оммавий соғлиқ вазиятини ёмонлашаётгани ҳақида огоҳлантириб совуқ қиш ойларига яқинашиш учун ҳатти -ҳаракатлар ва чекловлар шаклини ўзгартириш зарурлигига тўхталиб, АҚШ бутунлай зарар кўрган ва бундай вазият яхши эмас деб аниқлик киритди.

 

Ёрлиқ