ноябр 08, 2020 15:13 Asia/Tashkent
  • Алиев: Қорабоғдаги Шуша шаҳри озод қилинди
    Алиев: Қорабоғдаги Шуша шаҳри озод қилинди

Озарбойжон президенти Арманистон ишғолидан Шуша шаҳрини озод қилинганини хабар қилди.

Тасним ахборот агентлигининг хабар қилишича, Озарбойжон республикаси пррезиденти  Илҳом Алиев Твиттер саҳифасидаги хабарида, Шуша шаҳрини озарбойжонлик ҳарбийлар назорати остида эканлиги ва кўп йиллардан кейин  азон садоси  бу шаҳардан янграшини эълон этди.

 Олдинроқ Илҳом Алиев Тоғли Қорабоғ минтақасидаги 9 қишлоқни арман кучларидан озод қилгани ҳақида хабар берганди.

Шуша шаҳри Тоғли Қорабоғ минтақасидаги иккинчи муҳим шаҳар бўлиб, сўнгги кунларда Озарбойжон кучлари томонидан қўршовга олинганди.

Бошқа хабар шуки, Россия президенти Вадимир Путин  ва Туркия президенти Ражаб Тойиб Эрдуған ҳам телефон орқали суҳбатида Тоғли Қорабоғ можаролари юзасидан фикр алмашдилар.

Эслатиб ўтамиз Тоғли Қорабоғ минтақаси бўйича Арманистон ва Озарбойжон республикаси ўртасида ихтилфолар мавжуд. Тоғли Қорабоғ минтақаси бўйича икки томоннинг баҳслари ва можаролари 1988 йили бошлангади.

Тўқнашувларнинг янги босқичи эса жорий йил 27 сентябрда бошланди ва ҳар икки томоннинг бир қатор ҳарбий кучлари ва тинч аҳолисининг ҳалок бўлиши ва яраланганига сабаб бўлди.

Ёрлиқ