Белорусияда ўнлаб намойишчилар қўлга олинди
Белоруссия полицияси пойтахти Минскда ўнлаб нафар намойишчиларни ҳибсга олди.
Ройтерз ахборот агентлигининг хабар қилишича, бугун Белорусия полицияси пойтахт Минскда президент сайловларига норозилик сифатида ўнлаб намойишчиларни ҳибсга олди.
Белорус полицияси намойишчиларни тарқатиш учун кўздан ёш оқизувчи газдан фойдаланди, пойтахт Минскда эса интернет ва мобил телефонлар узилиб қолган.
9-август куни бўлиб ўтган, Белоруссия президентлик сайловларининг олтинчи раундидан ва амалдаги президент Лукашенконинг қайта сайловда ғалаба қозонганини эълон этилганидан сўнг, опозиция раҳбари Светлана Тихановская тарафдорлари мамлакат кўчаларига чиқиб сайловлар натижаларига қарши кенг -қамровли норозилик намойишлар ўтказишмоқда.
Ҳозиргача Европа Иттифоқининг кўп аъзо давлатлари Белорус ички ишларига аралашиб бу эътирозларни қўллаб- қувватлашмоқда.