ноябр 17, 2020 18:26 Asia/Tashkent
  • Сайлов тугади ва Трамп мағлуб бўлди
    Сайлов тугади ва Трамп мағлуб бўлди

Сенатдаги демократлар раҳбари АҚШнинг амалдаги президентининг президентлик сайловларда мағлуб бўлганини эълон қилди.

Эроннинг Хабарнигорони жавон сайтининг хабар қилишича, Сенатдаги демократлар етакчиси Чак Шумер ўзининг твиттердаги шахсий саҳифасида, сайловлар якунанди ва АҚШ президенти Дональд Трамп  мағлуб бўлди дея ёзди.

Сенатдаги демократлар етакчиси шунингдек Жо Байден ва Камала Ҳаррис АҚШнинг навбатдаги президенти ва вице-президентидир деб изоҳлади.

Шумер ўз сўзларида  Трампнинг ҳақиқатни инкор этиши АҚШнинг кейинги ҳукуматининг коронавирусга қарши вакцинани тарқатиш имкониятларига зарба беради де қўшимча қилди.

Сингапурдаги АҚШнинг собиқ элчиси Девид Аделман ҳам, Оқ уй ҳокимиятни сайланган Жо Байден жамоасига топширишга тайёргарлик кўриш пайтида хавфли ҳати-ҳаракат олиб бормоқда дея огоҳлантирди.

Эслатиб ўтамиз, Жо Байден АҚШ президентлик сайловларида 306 та электрол овозларни касб этиши билан Трампни мағлуб этди.

Аммо Трамп шу пайтга қадар сайлов кенг миқёсда сохталиштирилганлиги иддао қилиб, мағлубиятни тан олишдан бош тортиб келмоқда.

 

Ёрлиқ