Байден: Трампнинг хатти-ҳаракати дунёда Америка ҳақида даҳшатли тасаввур уйғотади
(last modified Fri, 20 Nov 2020 09:24:25 GMT )
ноябр 20, 2020 14:24 Asia/Tashkent
  • Байден: Трампнинг хатти-ҳаракати дунёда Америка ҳақида даҳшатли тасаввур уйғотади

Демократик партиядан президентликка номзод яна бир бор рақиби Доналд Трампнинг сайлов натижаларини қабул қилмагани сай-ҳаракатларини танқид қилиб, бу хатти-ҳаракатлар АҚШнинг мамлакат сифатида кимлиги тўғрисида даҳшатли тасаввурлар уйғотишини  айтди.

Фарс ахборот  агентлигининг хабар беришича, норасмий натижалар ушбу пойгада ғалаба қозонганидан далолат берувчи АҚШ президентлик сайловларида демократ номзод Жо Байден бугун эълон қилди: "Америка  халқи ақл бовар қилмайдиган даражада масъулиятсизликнинг  ва дунёга демократия қандай ишлаши тўғрисида жуда зарарли хабарларнинг тарқалишига гувоҳ бӯлмоқда".

Жо Байден  рақибининг ғайритабиий хатти-ҳаракатлари сабабларини билмаслиги, аммо бу хатти-ҳаракатлар мутлақо масъулиятсиз эканлигини қӯшимча қилди.

АҚШда президент сайлови 3-ноябр куни бўлиб ўтди. Оммавий ахборот воситаларининг ҳисоб-китобларига кўра, Байден 306 электорат овози билан ғолиб чиқди. Трамп эса 232 электорат овози олди.

Доналд  Трампнинг жамоаси мағлубиятни тан олишдан бош тортди ва бир нечта штатларда сайловда қонунбузарликлар ва фирибгарликка йӯл қӯйилган, деган маънода шикоят қилган.   Ушбу шикоятлар бир неча штатларда рад этилган.

Ёрлиқ