Афғонистоннинг Бомиён вилояти марказида юз берган портлашларда 17 киши қурбон бўлди
Афғонистондаги Бомиён вилояти маҳаллий расмийлари, бу вилоят марказида содир бўлган кучси прортлаш оқибатида 17 нафарни қурбон бўлгани ва 50 нафарни жароҳат олганини эълон қилишди.
ИРНА ахборот агентлигининг хабар қилишича, кеча Афғонистоннинг Бомиён вилояти Соғлиқни сақлаш бошқармаси раиси Саидали Носирий иккита портлаш оқибатида қурбон бўлган 17 нафар жасадлари ва жароҳатланган 50 шахсни вилоят касалхонасига олиб келинганини маълум этди.
Афғонистон ОАВ-и ҳам кеча маҳаллий вақт билан соат 16:40 дақиқада Бомиён вилояти марказида портлашлар содир этилгани ва бу ҳодисанинг барча қурбонлари тинч аҳолидан эканлигини ёздилар.
Ҳозиргача портлашларда қандай портловчи моддалардан фойдалангани аниқ эмас. Шунингдек ҳозирга қадар ҳеч бир шахс ва ё гуруҳ бу ҳужум учун масъулиятни ўз зиммасиг олмаган.
Кеча Афғонистон президенти Муҳаммад Ашраф Ғани ҳам Афғонистонниг мазлум халқига қарши уюштирилаёган терактларни қаттиқ қоралаб, бу жиноятлар ислом дини душманлари томнидан уюштирилмоқда ва уларнинг асли мақсади ҳам Афғонистон тинчлигига зарба бериш ва урушни тўхтатиш жараёнини олдини олишдан ўзга нарса эмас деб эълон этди.
Эрон ТИВ наттоғи Саъид Хатибзода ҳам Афғонистоннинг Бомиён вилоятидаги терактларни кескин маҳкум этиб, Афғонистон халқи , шунингдек ҳодиса қурбонлари аҳл -оилалари ва яқинларига ҳамдардлик билдирди