Озарбойжон республикаси кучлари Калбажар минтақасига киришди
Ереван, Боку ва Москва ўртасида тузилгагн уч томонлама келишувга биноан, Озарбойжон республикаси кучлари Калбажар минтақасига киришган.
Озарбойжон республикасининг, Тренд ахборот агентлигининг бугунги хабарига биноан, Тоғли Қорабоғнинг Калбажар минтақаси Озарбойжон президентининг Илҳом Алиев, Арманистон бош вазири Никол Пашинян ва Россия президенти Владимир Путин томонидан 10 нобярь сешанба куни Москвада имзоланган келишув асосида учта минтақадан бири сифатида Боку давлати назоратига ўтди.
Мазкур шартномасида Арманистон Калбажар шаҳрини 25 ноябргача Озарбойжон республикасига қайтариши таъкидланган.
Қолган 2 та туман, Лочин ва Оқдам шаҳарлари 1 декабрга Боку давлатига топширилиши кутилмоқда.
Айни пайтда, Кремль давлати кечанги баёнотида, Владимир Путиннинг Тоғли Қорабоғ минтақасида Россия тинчликпарвар кучларининг фаолияти шароити тўғрисидаа Озарбойжон республикаси президенти Илҳом Алиев, Арманистон бош вазири Николь Пашинян билан иккита алоҳида телефон суҳбат ўтказганини эълонқлиб, маҳаллий аҳолига ёрдам бериш чоралари, минтақадаги иқтисодий ҳамкорлик ва транспорт инфратузилмаси тўғрисида маслаҳат берганини қўшимча қилди.
Туркиянинг Тоғли Қорабоғда ўз ҳарбий кучларини жойлаштиришга уринаётгани Россия ва бу мамлакат ўртасидаги зиддиятларни келтириб чиқарди.
Ройтерз ахборот агентлигинг хабар қилишича, , исмини ошкор этишини истаман, Туркия ҳукумати мулозими турк қўшинларининг Тоғли Қорабоғ минтақасида кузатувчи сифатида жойлаштириш масаласини Москва ва Анқара ўртасидаги энг катта тортишув эканлигини айтди.