Боку давлати Арманистондан 100 миллиард доллар товон пули талаб қилмоқда
Озарбойжон республикаси Арманистондан Тоғли Қорабоғ минтақасининг қайта тикланган ҳудудларни тиклаш учун 100 миллиард доллар товон пули талаб қилмоқда.
" Қафқоз ҳақиқатлари" ахборот сайтининг кечанги хабарига кўра, Озарбойжон республикаси, Арманистон ва Россия ўртасида келишув асосида, Тоғли Қорабоғнинг учта минтақаси Боку давлатига топширилди ва Лочин ва Оқдом шаҳарлари 1 декбарга Озарбойжон республикасига тўлиқ қайтарилади.
Озарбойжон републикаси қайтариб олган ҳудудларга етказилган зарарнинг қопланишини 100 миллиард доллардан зиёд эканлигини таъкидлаб, Арманистоннинг жиноий жавобгарлика тортишга ва халқаро судларда бу мамлакатдан товон пули талаб қилишга тайёрламоқда.
Озарбойжон республикаси шу пайтга қадар, ушбу ҳудудларда пиёдаларга қарши 4,5 мингта миналарни, 2500 та танкга қарши миналарни ва 750 та портлатилмаган бомбаларни зарарсизлантирилганини билдирди.
Тўқнашувларнинг янги босқичи эса жорий йил 27 сентябрда бошланди ва ҳар икки томоннинг бир қатор ҳарбий кучлари ва тинч аҳолисининг ҳалок бўлиши ва яраланганига сабаб бўлди.
Тоғли Қорабоғ тинчлик битими 10 ноябрь куни эрталаб Тоғли Қорабоғ можаро зоннасида тўлиқ сулҳни амалга ошириш ва барча жанговар ҳаракатларни ҳал қилиш учун Озарбойжон республикаси президенти, Арманистон бош вазири ва Россия президенти томонидан имзоланди.