Лавров: Россия давлати эронлик ядрошунос олим Фахрийзоданинг террор этилганини кескин қоралади
Россия ТИВ раҳбари сўзлаган нутқида, Москва давлати турли даражада жумладан ТИВ даражасида Эроннинг ядрошунос ва мудофаа соҳаси бўйича олими Муҳсин Фахрийзоданинг террор этилганини қоралади деб эълон этди.
Кеча Россия ТИВ раҳбари Сергей Лавров Эрон телерадиокомпаниясининг мухбирига берган интервьюсида, Эроннинг ядрошунос ва мудофаа соҳаси олими шаҳид Муҳсин Фахрийзоданинг террори этилганини минтақадаги вазиятини беқарорлаштирилишига қаратилган провакацион ҳаракат деб баҳолади.
Сергей Лавров ушбу суҳбатда Биргаликдаги ҳаракатлар режасини қайта кўриб чиқмаслик ва бошқа масалаларни кўтармаслик зарурлигига тўхталиб, Халқаро ядровий келишув-Биргаликдаги ҳаракатлар режаси атрофидаги муамммоларнинг илдизи АҚШнинг бу келишувдан чиқиши билан боғлиқдир дея изоҳлади.
Россия ташқи ишлар вазири шунингдек АҚШнинг Эронга қарши санкциялари ушбу муаммолар сирасидандир деб қўшимча қилди.
Эслатиб ўтамиз эронлик ядрошунос олим Муҳсин Фахрийзода 27 ноябрь, Теҳрон вилоятининг Дамованд шаҳрида содир этилган терактда шаҳид бўлди.
Шаҳид Муҳсин Фахрийзода қўрқоқларча қотилликинг қурбони бўлди.
Ҳозиргача кўп мамлакатлар жумладан, Россия, Сурия, Швецария, Венесуэлла, Жанубий Африка, Туркия, Қатар, Қувейт, Ливан, Иордания ва Афғонистон давлатлари ва кўп халқаро ташкилотлар Эроннинг ядрошунос олими Муҳсин Фахрийзоданинг террор этилганини кескин қоралашган.
Кўплаб мамлакатлар ва ОАВ эса АҚШ ва сионистик режимнинг шаҳид Муҳсин Фахрийзодага уюштирилган суиқасдортида эканлигини таъкидлашмоқда.