декабр 14, 2020 16:54 Asia/Tashkent
  • АҚШда коронавирус қурбнлари сони 299 минг нафардан ошди
    АҚШда коронавирус қурбнлари сони 299 минг нафардан ошди

АҚШнинг Jons Xopkins университетининг сўнгги маълумотларига биноан бу мамлакатда коронавирус оқибатида вафот этганлар сони 299 минг кишидан ошиб кетди.

Форс ахборот агентлигининг хабар қилишича, Jons Xopkins университетинг сўнгги маълумотида ўтган бир сутка ичида АҚШда яна 1374 киши коронавирусдан  қурбон бўлиши билан вафот этганларнинг умумий сонини 299 минг 14 кишига етганини қўшимча қилди.

Ушбу статистик маълумотга асосан ўтган бир сутка ичида шунингдек АҚШда 184 минг 541 кишида коронавирус инфекцияси аниқланган ва бу мамлакатда коронавирус юқтириб олганлар сони 16 миллион 251 минг 975 кишини ташкил этган.

Бошқа томондан worldometers - ҳам АҚШда коронавирусга мубтало бўлганларнинг умумий сонини 16 миллион 737 минг 267 кишига етгани ва бу вирусдан ҳозирга қадар 306  минг 459 нафарни вафот этганини эълон этган.

Эндиликда Америка зарарланганлар ва вафот этганлар кўрсатгичи бўйича дунёда биринчи ўринда турибти.

АҚШда коронавиурсни кенг тарқалишини олдини олишда масъулиятсизликка йўл қўйгани учун амалдаги президент Трамп ва унинг ҳукумати кенг танқидларга учрамоқда.

 

Ёрлиқ