Боку ва Ереван давлатлари ўртасида ҳарбий асирлар алмашинуви бошланди
Озарбойжон республикаси ва Арманистон ўртасида ҳарбий асирларни алмашиш жараёнини бошлангани билан бир қатор озарбойжонлик фуқаролар ва ҳарбийлар ўз ватанига қайтиб келишди.
Эрон телерадиокомпаниясининг Озарбойжон республикасининг бедарак юқолган ва ҳарбий асрлар бўйича давлат комиссиясига таяниб тарқатган хабарига кўра, Халқаро институтлар ва Тоғли Қорабоғда жойлаширилган Россининг тинчликпарвар кучларининг иштирокида ўтказилган музокаралар натижасида ҳарбий асирлар алмашинуви тўғрисида Боку ва Ереван келишувга эришдилар.
Хабарга асосан, кеча Боку ва Ереван давлатлари ўртасида асирларни алмаштириш жараёни бошланди. Шунингдек Озарбойжон республикасининг бошқа асирлари шу жумладн 2014 йилдан бери арманлар томонидан асирга олинган Озарбожон республикаси фуқаролари Шоҳбоз Қулиев ва Далқам Аскаров самолёт орқали Бокуга олиб келинди.
Олдинроқ Боку давлати Россия тинчликпарвар кучлари ва Халқаро Қизил Хоч қўмитаси билан ҳамкорликда бир қатор арман маҳбусларни озод қлиб Арманистонга топширганди.
Тўқнашувларнинг янги босқичи эса жорий йил 27 сентябрда бошланди ва ҳар икки томоннинг бир қатор ҳарбий кучлари ва тинч аҳолисининг ҳалок бўлиши ва яраланганига сабаб бўлди.
10 чи ноябрь куни Тоғли Қорабоғда оташкесим ўрнатиш ва тинчлик яратиш учун Озарбойжон республикаси президенти, Арманистон бош вазир ва Россия президенти Тоғли Қорабоғ тинчлик битимини имзоладилар.