Трамп: АҚШда ҳарбий ҳолатнинг пайдо бўлиши эҳтимоли ҳақидаги хабарда асос йўқ
(last modified Sun, 20 Dec 2020 10:30:02 GMT )
декабр 20, 2020 15:30 Asia/Tashkent
  • АҚШда ҳарбий ҳолатнинг пайдо бўлиши эҳтимоли ҳақидаги хабарда асос йўқ
    АҚШда ҳарбий ҳолатнинг пайдо бўлиши эҳтимоли ҳақидаги хабарда асос йўқ

АҚШ президенти, АҚШ президентлик сайловлари натижаларини қайтариш мақсадида ҳарбий ҳолат эълон қилиш учун унинг ҳатти-ҳаракатлари хусусидаги ОАВ-нинг тахминларига асос йўқлигини таъкидлади.

СИ ЭН ЭН телеканалининг хабар қилишича, АҚШ президени Дональд Трамп бугун ўз Твиттер саҳифасида,  АҚШ президентлик сайловлари натижаларни қайтариш мақсадида ҳарбий ҳолат эълон қилиш учун унинг ҳатти-ҳаракатлари хусусидаги ОАВ-нинг тахминларига асос йўқлиги тўхталиб,  ОАВни бундай хабарларни атайлаб ва ёлғон шаклида тарқатишда айблади.

 Трампнинг айрим яқин  шериклари унга президентлик сайлов натижаларини ўзгартириш учун ҳарбий ҳолатни таклиф қилган вазиятда, ОАВ ҳам бугун  бу бу масалани кўриб чиқмоқда деб эълон этдилар.

Трамп эса аввалроқ Оқ уйнинг миллий хавфсизлик бўйича собиқ маслаҳатчиси Майкл Флинн президенти сайловлари натижаларини бекор қилиш учун ҳарбий ҳолатни ўрнатиш мумкинлигини айтган эди.

АҚШлик сенатор Берни Сандерз  ҳам президентни танқид қилиб, уни авторитар деб атади.

 

Ёрлиқ