Россиянинг Доғистон республикасида ИШИДнинг 4 аъзоси қўлга олинди
(last modified Sat, 26 Dec 2020 12:01:52 GMT )
декабр 26, 2020 17:01 Asia/Tashkent
  • Россиянинг Доғистон республикасида ИШИДнинг 4 аъзоси қўлга олинди
    Россиянинг Доғистон республикасида ИШИДнинг 4 аъзоси қўлга олинди

Россия федерал хавфсизлик кучлари Доғистон республикасида теракт уюштиришни режалаштирган ИШИД террорчи гуруҳининг 4 аъзосини қўлга олишди.

Интерфакс ахборот агентлигининг хабар қилишича, Россия федерал хавфсизлик хизмати жамоатчилик алоқалар маркази бугун бу ташкилот кучларини  Махачқалъа минтақасида  терактлар уюштиршни режалаштириш, ИШИД террорчи гуруҳиниг 4 аъзосини қўлга олганини эълон этди.

Кеча ҳам Россия Федерал хавфсизлик кучлари мамлакат ғарбида террорчилик ҳужум уюштирмоқчи бўлган ўсмирни қўлга олганини хабар қилди.

Хавфсизлик кучлари  Россия ғарбидаги Тамбов шаҳрида  террорчилик ҳужумни олдини олишга муваффақ бўлгани ва терррчилик мақсадида уйида бомба ясамоқчи бўлган 17 яшар ўсмирнии қўлга олишганини маълум этдилар.

Сўнгги йилларда  Россия хавфсизлик кучлари бу мамлакат ҳудудларида террорчи гуруҳларнинг ўнлаб аъзоларини ўлдириб ёки ҳибсга олишган. Террорчилардан айрими Ироқ ва Суриядаги террорчилар етакчилари билан алоқада бўлган ва Россияда терактлар уюштириш учун улардан буйруқ олишган.