Россиянинг биринчи зенит-полки С-350 ракета тизими билан жиҳозланади
Россия Мудофаа вазирлиги ҳаво кучларининг биринчи полкини " Витяз" С-350 ракетага қарши мудофаа тизимлари билан жиҳозланишини хабар қилди.
Бугун Россия Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати тарқатган баёниясида, 2021 йилда Россия ҳарбий -ҳаво кучлари С-400 зенит ракета тизимлари ва 18 та Панцирь-С ер усти -ҳаво ракеталарнинг тўплаим ва " Витяз" С-350 ракетага қарши мудофаа тизимлари билан жиҳозланишини режалаштираётгани эълон қилди.
Баёнотда келтирилишича, " Витяз" С-350 ракетага қарши мудофаа тизимлари ҳар қандайэнг замонавий ҳаво қуроллари ҳужумларидан муҳим объектлар ва қўшин гуруҳларини ҳимоя қилиши учун мўлжалланган.
Ракета тизимининг йўқ қилиш радиуси 60 километрни ташкил қилади ва у 120 километр узқоликдаги ва 30 киломтер баландликдаги ҳаво нишонларини йўқ қилишга қодир.
Олдинроқ Россия Мудофа вазирлиги ушбу тизимлардан фойдаланиш қанотли ракеталар ёрдамида кенг кўламли ҳужумларни қайтариш қобилиятини 4 баравар ошириши ҳақида хабар қилганди.
Яқин йиллар ичида Россия ҳаво кучларига 144 та С-350 ракеталарининг тўплами етказиб берилиши кутилмоқда.