Январ 25, 2021 15:09 Asia/Tashkent
  • Афғонистонда Толибон гуруҳининг  600  жангарилари қайта ҳибсга олинди
    Афғонистонда Толибон гуруҳининг 600 жангарилари қайта ҳибсга олинди

Афғонистон давлати томонидан аввал ҳибсга олинган ва асирлар алмашинуви асосида қўйиб юборилган Толибон гуруҳининг 600 аъзоси қайта қамоққа олинди.

Эрон телерадиокомпаниясининг хабар қилишича, Афғонистон давлат расмийлари  ўтган февраль ойида АҚШ ва Толибон ўртасидаги тинчлик келишувидан кейин  озод этилган бу гуруҳнинг ушбу аъзолари  тинч аҳоли ва давлатга қарши  ҳалокатли ҳужумлар уюштиргани сабаб қайта қўлга олинганини маълум қилди.

Кобул давлати  Толибон томонидан минглаб давлат ходимлари ва хавфсизлик кучларини озод этилгаи эвазида бу гуруҳнинг 5 минг жангариларини озод қилганди.

Мазкур алмашинув Афғонистннинг тинчлик музокараларини янада мустаҳкамлаш  мақсадига қаратилганди.

АҚШ ва Толибон гуруҳи ўртасидаги келишув асосида Толибон гуруҳи мамлакатда зўравонлик ва тўқнашувларни тўхтатиши ва АҚШ террорчи кучлари ҳам бу мамлакатни тарк этиши кутилганди, аммо томнларнинг ҳеч бири бу келишвга риоя қилишмади.

Музокаралар энди тўхтатилган.

 

Ёрлиқ