феврал 05, 2021 16:06 Asia/Tashkent
  • Россия чегараси яқинида 40-дан ортиқ хорижий самолётлар аниқланди

Россия Мудофаа вазирлиги ўтган ҳафта давомида Россиянинг радар системалари ушбу мамлакатнинг миллий чегаралари яқинида хорижий давлатларга тегишли 33-та ҳарбий разветка самолёти ва 8-та учувчисиз разветка учоқини аниқлангани ҳақида хабар берди.

Эрон телерадио компанияси тарқатган хабарга кўра, Россия Мудофаа вазирлиги бугун жума куни  бир ҳолатда мамлакат ҳаво ҳудуди бузилмаслигини таъминлаш учун Россия ҳаво кучларининг МИГ-31 қирувчи самолёти учишга мажбур бўлди,-деб эълон қилди. 

Бу ҳодиса жума куни рўй берган, унда рус қирувчи самолёти Норвегия ҳарбий-ҳаво кучларига тегишли разведка самолётини ушлаб, уни Баренц денгизида ва Россия миллий чегарасидан узоққа кузатиб бориш учун ҳавога кутаришга мажбур бўлди.

Россия Мудофаа вазрилиги шунингдек, чоршанба куни Россиянинг IL-76 самолёти Эстония ҳаво ҳудудини бузганлиги тўғрисида ушбу мамлакат расмийларининг иддаоларини рад этди. 

Россия Мудофаа вазирлигининг таъкидлашича, Россия аэрокосмик  кучларининг IL-76 самолёти Каленинград вилоятидаги ҳарбий аэропортга режалаштирилган йўналиш бўйича Эстония томони билан келишилган маршрутга мувофиқ ва фойдаланиш бўйича халқаро қоидаларга мувофиқ учиб келган,-деб эълон қилди. 

Кеча пайшанба куни Эстония Мудофаа вазирлиги Россиянинг IL-76 самолёти мамлакат ҳаво ҳудудига жуда яқин бўлган деб иддао қилди.

Ёрлиқ