Россиянинг Доғистон республикасида икки террорчи қўлга олинди
феврал 07, 2021 13:48 Asia/Tashkent
Россия федерал хавфсизлик хизмати Доғистонда икки террорчи ҳибсга олингани ҳақида хабар қилди.
РИА Новости ахборот агентлигининг хабар қилишича, кеча Россия федерал хавфсизлик ташкилоти бу ташкилот кучлари Доғистннинг Дарбанд шаҳрида террорчилик фаолиятлар марказини тарқатиб юборилиши ва ушбу гуруҳга аъзо бўлган террористни қўлга олишди деб эълон қилди.
Россия хавфсизлик кучлари террорчилар яширинган жойдан портлашга тайёр бомба, автомат ва баъзи ўқ - дориларни мусодара қилишди.
Террорчилар эса Россия хавфсизлик агентлари ва маҳаллий аҳолига ҳужум қилишгани режалаштирган.
Россия давлати Шимолий Кавказ минтақасидаги террорчилик гуруҳларга қарши курашиш бўйича кенг дастурини бошлаган.
Ёрлиқ