Арманистон армияси Пашиняннинг истеъфосини талаб қилишмоқда
Арманистон қуроли кучлари Бош штаби бошлиғи бу мамлакат Бош вазири ва ҳукуматининг итеъфосини талаб қилди.
Ройтерз ахборот агентлигининг хабар қилишича, бугун Арманистон армияси бош штаби бошлиғи Onik Gasparyan унинг ўринбосарини ишдан олинганига норозилик билдириб, Бош вазир Никол Пашинян ва вазирлар маҳкамасининг истеъфосини талаб қилди.
Арманистоннигн ушбу ҳарбий расмийси тарқатган баёниясида, мамлакат роли кучлари ўз вазифаларини ғурур ва ифтихор билан бажариб, душманга қарши халқ билан ёнма-ён кураш олиб боришди, аммо масъул идораларининг самарасиз бошқаруви ва уларнинг Арманистон ташқи сиёсатидаги жиддий хатолари уни қулаш арафасида қолдирди деб ёзди.
Баёнот давомида, мавжуд вазиятни ҳисобга олган ҳолда, Арманистон қуролли кучлари Бош вазир ва ҳукуматининг истеъфосини талаб қилмоқда ва уларни ватанни ҳимоя қилишда фарзандаларни бой берган одамга нисбатан куч ишлатишдан воз кечишлари тўғрисида огоҳлантиришди.
Мазкур хабарга асосан, баёния тарқатилган бир неча дақиқадан олдин, Арманистон Бош вазири қуролли кучлар бош штаби раисини ишдан бўшатди ва Facebook-даги аккаунтида бош штаб бошлиғи баёнияси давлат тўнтарувига уринишдир ва бош штаб бошлиғи барча тарафдорларини Република майдонига келишга чақирган деб эълон қилди.
Сешанба куни арманистонлик эътирозчилари яна бир бор Ереван кўча -хиёбонларига чиқиб, Пашиняннинг Тоғли Қорабоғ минтқаси воқеалардаги роли туфайли истеъфога чиқишини талаб қилишди.