Бойден: хорижий ҳарбийлар Афғонистонни тарк этмайди
Америка президенти хорижий ҳарбийлар Доха келишувига биноан Афғонистонни тарк этишмайди,-деб айтди.
Тулуъ Ньюз ахборот агентлигининг тарқатган хабарига кўра, Америка президенти Жо Бойден Доха келишуви қайта кўриб чиқилиши керак ва Нато ва америкалик ҳарбийлар Афғонистонда қолишни давом этади,-деб айтди.
Американинг юқори мартабали ушбу расмийси Доха келишувида кенг қамровли музокаралар олиб борилмагани ва уларни қайта кўриб чиқилиш кераклигини қўшимча қилди.
Тахминан бир йил олдин Дохада АҚШнинг собиқ президенти ва Толибон ўртасида имзоланган битимга кўра, Қўшма Штатлар Толибон позицияларига ҳужум қилишдан тийилишга ва барча чет эл қўшинлари 1 май куни Афғонитстонни тарк этишга ваъда берган эди.
Толибон гуруҳи агар чет эл қўшинлари белгиланган санага қадар Афғонистонни тарк этмаса, босқинчиларнинг жони амон қолмайди ва бу гуруҳ уруш ва душманликни давом эттиради дя огоҳлантирди.
Ҳозирда, 2500 америкалик ҳарбийлар ва Нато ташкилотининг 7 минг ҳарбийлари Афғонистонда ҳузур топишган ва 20 йилдан бери ҳузур топишларидан кейин ушбу мамлакатда нотинчлик, барқарорсизлик, терроризм ва урушни кенгайтиришдан бошқа натижа бергани йўқ.