Сурия-Туркия чегарасидаги террористик гуруҳларга ҳаво ҳужумлари уюштирилди
(last modified Mon, 22 Mar 2021 10:26:19 GMT )
март 22, 2021 15:26 Asia/Tashkent
  • Сурия-Туркия чегарасидаги террористик гуруҳларга ҳаво ҳужумлари уюштирилди

 Россиялик ва суриялик қирувчи самолётлар Туркиянинг Сурия билан чегарасига яқин жойда террористик гуруҳларнинг яширинган масканларини нишонга олишди.

Форс янгиликлар агентлигининг хабар беришича, Сурия мухолифатига яқин бўлган оммавий ахборот воситалари якшанба куни кечқурун Россия қирувчи самолётлари Туркия чегарасидан икки километр узоқликда жойлашган Идлибнинг Сармада шаҳридаги газ иншоотларини нишонга олганини таъкидлаб, ҳужум тасвирини эълон қилди.

Россия ва Сурия мудофаа вазирликлари ҳали бу хабарга изоҳ беришгани йӯқ.  Идлиб вилоятида қўшинлари бўлган ва Дамашқ мухолифати, қуролли гуруҳлар ва минтақадаги террорчиларни қўллаб-қувватловчи мамлакат сифатида Туркия ҳам бунга муносабат билдирмаган.

Ёрлиқ