Толибон гуруҳи Афғонистон президентининг лойиҳасига аксиламал кўрсатди
(last modified Thu, 25 Mar 2021 06:13:03 GMT )
март 25, 2021 11:13 Asia/Tashkent
  • Толибон гуруҳи Афғонистон президентининг лойиҳасига аксиламал кўрсатди
    Толибон гуруҳи Афғонистон президентининг лойиҳасига аксиламал кўрсатди

Толибон гуруҳи муддатидан олдин сайлов ўтказиш учун Ашраф Ғани таклиф этган лойиҳага иштирок этишга мухолифат қилди.

Садои Афғон агентлигининг тарқатган хабарига кўра, Толибон гуруҳининг матбуот котиби Забеҳулло Мужоҳид Афғонистонда ўтмишда ўтказилган сайловларнинг тажрибасини эътиборга олган ҳолда, бу гуруҳ ушбу жараёнга ҳеч қачон қўшилмайди,-деб таъкидлади. 

Толибон гуруҳи наттоғи шунингдек 20 олдин ўтказилган сайлов натижаларини кўрганмиз. Биз ҳеч қачон пора бериш ва одамларни алдаш мақсадида тарғибот қилиш орқали мувафаққиятсизликка олиб келадиган йўлни босиб ўтмаймиз,-деб қўшимча қилди. 

Афғонистон президентининг тинчликка тегишли эрта сайловлар режаси Истанбул саммитида АҚШнинг ўтиш даври ҳукуматини тузиш режасига алтернатив сифатида таклиф қилиниши керак. 

Афғонистон томонлари ўртасида бўлажак тинчлик музокаралари апрел ойида истанбулда ўтказилиши режалаштирилган.

Ёрлиқ