ЮНЕСКО: Коронавирус даврида Марказий Осиёда таълимнинг энг катта пасайиши кузатилди
(last modified Sun, 28 Mar 2021 09:13:52 GMT )
март 28, 2021 14:13 Asia/Tashkent
  • ЮНЕСКО:  Коронавирус даврида Марказий Осиёда  таълимнинг энг катта пасайиши кузатилди

ЮНЕСКО ташкилоти огоҳлантирди: коронавирус тарқалишидан кейин дунё бўйлаб 100 миллиондан зиёд ўқувчилар, шу жумладан Лотин Америкаси, Кариб ҳавзаси, Марказий ва Жанубий Осиёда мактабларнинг ёпилишидан жиддий зарар кўрди. 

ИРНА-нинг шанба куни хабар беришича, Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Таълим, фан ва маданият масалалари бўйича ташкилоти (ЮНЕСКО)  коронавирус тарқалишидан олдин ҳам  дунёда таълимни ривожлантиришдаги камчиликлар мавжуд эди, аммо коронавирус тарқалишидан кейин таълим сифатининг пасайиши  2020 йилга келиб 483 миллиондан 460 миллионгача ӯқувчини қамраб олади, дея прогноз қилганди, аммо кутилганидан фарқли ўлароқ, уларнинг сони 584 миллионга етди.

Бирлашган Миллатлар Ташкилоти ўз маърузасида таълим соҳасида  коронавируснинг салбий таъсири дунё тараққиётини ўнлаб йиллар давомида кечиктирган авлод  фожеаси, деб таърифлади.

Талабаларнинг таълим ҳолати билан боғлиқ хавотирлар ЮНЕСКОни 29 март куни жаҳон Таълим вазирлари билан учрашув ўтказиб, мактабларни қайта очиш, ўқитувчиларни қўллаб-қувватлаш, таълимни тарк этган ўқувчилар сонини камайтиришга ёрдам бериш ва рақамли ишланмаларни кучайтириш зарурлигини муҳокама қилишга мажбур қилди.

Ёрлиқ