Имрон Хон: Ҳиндистон билан алоқалар узилган
(last modified Sun, 04 Apr 2021 04:40:10 GMT )
апрел 04, 2021 09:40 Asia/Tashkent
  • Имрон Хон: Ҳиндистон билан алоқалар узилган

Покистон Бош вазири ҳозирги вазиятда Ҳиндистон билан муносабатларни нормаллаштиришни рад этди.

Икки давлат ўртасидаги савдо алоқаларининг тикланиши билан Исломобод ва Деҳли ўртасидаги музликларнинг эриши кӯзда кутилганди.

ИРНА хабарига кўра, Имрон Хон Жамму  ва Кашмир минтақаларида (Деҳли маъмурияти остида) Ҳиндистон ҳукумати томонидан махсус имтиёзларнинг бекор қилиниши деб атаган нарсаларга ишора қилиб, қуйидагиларни таъкидлади: "Икки мамлакат ўртасидаги муносабатларнинг нормаллашиши Деҳлининг Кашмир бўйича қарорини қайта кўриб чиқишига боғлиқ. "

Покистон Бош вазири Покистон ва Ҳиндистон ўртасидаги муносабатларни ўрнатиш дўстона муҳитни талаб қилади ва Ҳиндистон  Кашмирга нисбатан бир томонлама ҳаракатлардан воз кечиши кераклигини айтди.

Покистон ва Ҳиндистон 1947 йилда мустақилликка эришганидан бери Кашмир деб номланган можарога киришган. Можаро шу пайтгача икки мамлакат ўртасида учта урушга олиб келди, жумладан 1947 йилги уруш, Каргилл жанги ва Сиачен жанги.