Россия Шарқий Украинада кескинлик кучайиши ҳақида огоҳлантирди
Россия президентининг матбуот котиби Украина шарқида зиддият кучайиши ҳақида огоҳлантирди.
Россия Президенти Дмитрий Песков жума куни Кремлдаги матбуот анжуманида Украинанинг шарқидаги кескинлик "мисли кўрилмаган ва мамлакат шарқидаги вазият ташвишга солаётганини" айтди. У Украинада юзага келиши мумкин бўлган фуқаролар уруши ҳақида огоҳлантирди: Бу ердаги фуқаролар уруши Россия учун таҳдиддир. Президент матбуот котиби Россиянинг шарқидаги воқеалар кенг миқёсли зиддиятга олиб келиши мумкинлигини таъкидлади. Песков чоршанба куни Россия ҳеч кимга таҳдид солмаслигини айтди.
Айни пайтда Россия Ташқи ишлар вазирлиги расмий вакили Мария Захарова жума куни ўтказилган ҳафталик матбуот анжуманида Украина президенти Владимир Зелинскийнинг пайшанба куни айтган гапларига аксиламал кӯрсатиб, деди: Украинанинг НАТОга қўшилиши мамлакат жануб ва шарқида зиддиятни кучайтиради ва бу нарса Украина ҳукумати учун тузатиб бўлмайдиган оқибатларга олиб келади.