Россиянинг Миг-31 самолёти АҚШ ва Норвегия жосуслик самолётларини таъқиб қилди
Россия Мудофаа вазирлиги ўзининг қирувчи самолётларидан бирининг Баренцево денгизи устида АҚШ ва Норвегиянинг иккита жосуслик самолётларини таъқиб қилганини эълон қилди.
Россия Мудофаа вазирлигининг хабарига кӯра жосуслик самолётларини минтақадан чиқариб юборгач, "Миг-31" қирувчи самолёти хавфсиз тарзда ўз базасига қайтди. Ушбу миссия барча халқаро қонунлар ва қоидаларга риоя қилинган ҳолда амалга оширилди.
Бошқа томондан, Америка Давлат департаменти матбуот котиби Нед Прайс Россиянинг Қора денгизнинг айрим ҳудудларида хорижий кемалар ҳаракатини блокировка қилиш ниятидан хавотир билдирди ва бу Москванинг Украинани заифлаштириш ва беқарорлаштириш бўйича навбатдаги "кескин ҳаракат" эканлигини айтиб, қӯшимча қилди: "Биз Россияни кемаларга таҳдид қилиш сиёсатини тўхтатиш ва Украина ҳамда ишғол қилинган Қрим чегараларида ҳарбий кучларини кучайтиришдан тийилишга чақирамиз. "
Россия Мудофаа вазирлиги ўтган ҳафта ўз чегараларида хавфсизликни таъминлаш учун Қора денгизнинг учта минтақасида барча ҳарбий ва чет эл кемаларига 24-31 апрел кунлари Россия сувлари орқали ўтишга рухсат берилмаслигини эълон қилди.